Му5
46

Пекиндан Тошкентга учаётган самолёт россияликлар сабаб парвозни тўхтатди

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 16:30
378
Пекиндан Тошкентга учаётган самолёт россияликлар сабаб парвозни тўхтатди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолёти бортида бир нечта россиялик ва ўзбекистонликлар бетоб бўлганлиги сабабли Хитой шимолига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Пекиндан Тошкентга парвоз қилаётган лайнер беш йўловчи - икки нафар Россия фуқароси ва уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли тўрт соатдан кўпроқ вақтга кечиктирилди. Самолёт Ланчжоу аэропортига қўнди, у ерда барча беморларга биринчи ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг, улар маҳаллий касалхонага юборилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатган ва вазиятни доимий назоратда сақламоқда, дейилади матбуот хизмати.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz