Му5
46

Туркияда фоҳишалик қилган ўзбекистонлик аёллар қўлга олиниб, мамлакатдан депортация қилинди

ДУНЁ 09.11.2019, 10:16
368
Туркияда фоҳишалик қилган ўзбекистонлик аёллар қўлга олиниб, мамлакатдан депортация қилинди

Туркиянинг Артвин вилояти, Ҳопа туманида Россия, Украина, Ўзбекистон ва Грузия фуқароси бўлган аёллар фоҳишалик қилгани аниқланди. Бу ҳақда Туркиянинг Hürriyet нашри хабар берди. 

Ўтказилган тезкор тергов амалиётлари натижасида Артвин вилояти ходимлари фоҳишаликда айбланаётган 33 нафар ёш аёл ва ушбу жиноий бизнес ташкилотчиларини қўлга олган. Аёлларнинг 5 нафари ўзбекистонлик, 20 нафари Грузия, 4 нафари Қирғизистон, 3 нафари Россия ва 1 нафари Украина фуқароси бўлган. Воқеа 14 октябрда рўй берган.

Терговда йиғилган маълумотларга кўра, тиббий текширувдан ўтказилган 33 аёлдан 12 нафарида тери-таносил касалликлари борлиги аниқланган.
Хабарда айтилишича, аёллар суд жараёнидан сўнг ўз ватанларига депортация қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz