Му5
46

«Ўзбеккосмос» агентлиги таркибида космик тармоқнинг конструкторлик бюроси ташкил этилади

ЖАМИЯТ 09.11.2019, 11:50
136
«Ўзбеккосмос» агентлиги таркибида космик тармоқнинг конструкторлик бюроси ташкил этилади

«Ўзбеккосмос» агентлиги таркибида космик тармоқнинг конструкторлик бюроси, ишлаб чиқариш инфратузилмаси шакллантирилади. Бу ҳақда 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси»)да айтилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда йўлдош радионавигация тизимларидан фойдаланиш концепцияси ишлаб чиқилади. Тегишли тадбирлар комплекси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2020 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамаси, «Ўзбеккосмос» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан тайёрланади.

Бундан ташқари, ерни масофадан зондлаш (ЕМЗ) ахборотини қабул қилиш, қайта ишлаш ва тарқатиш виртуал маркази яратилади ҳамда чет эл йўлдошларидан ЕМЗ ахборотини универсал қабул қилувчи станция ўрнатилади.

Бу борада тадбирлар комплекси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мос равишда 2020 йил 1 мартгача ва 2020 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамаси, «Ўзбеккосмос» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz