Му5
48

Сайёр ўқув йиғинининг бош мавзуси коррупцияга қарши кураш бўлди

ЖАМИЯТ 11.11.2019, 14:26
2081
Сайёр ўқув йиғинининг бош мавзуси коррупцияга қарши кураш бўлди

Жамиятимизда коррупция ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик – давр талабидир. Ушбу мавзу ИИВ малака ошириш институти томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинларида бош мавзу бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари бугунги кунда соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим дастуриламал ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни кунларда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Тошкент ва Фарғона вилоятларидагитуманлар ва шаҳарлар ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим (бўлинма)лар бошлиқлари, терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлимлари тезкор вакиллари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати офицерлар таркиби учунмалака ошириш сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда. 

Ўқув йиғинларида Давлатимиз Раҳбари томонидан ички ишлар органлари фаолиятига оид белгилаб берилган долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, халқ манфаатларига хизмат қилиш – ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезони эканлиги, аҳоли билан доимий манзилли мулоқот ўрнатиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш тизимининг зарурати ва аҳамияти тушунтирилмоқда. 

– Коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган ҳужжатлар, хусусан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, Давлатимиз Раҳбарининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда, 
– дейди Тошкент вилояти Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси катта тезкор вакили, подполковник Расул Маматов. – Ушбу муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда ички ишлар идоралари олдида турган долзарб вазифалар каби мавзулар бўйича ҳам машғулотлар ўтказилмоқда.

– Мамлакатимизда барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари тизимини ҳам такомиллаштириш, халқчил тузилмага айлантириш, “Жиноят ҳақиқати ва адолати”, “Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” деган тамойилларни амалда қарор топтириш соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш билан узвий боғлиқ, – дейдиФарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, майор Ойбекжон Қодиров.–Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилаётган беш кунлик сайёр ўқув йиғинларида соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, ҳудудларда шаклланган ижобий тажрибалар билан яқиндан танишяпмиз. Эндиликдаги асосий вазифамиз олган билимларимизни кундалик фаолиятимизга тадбиқ этиш ҳисобланади. Ўйлайманки, ўрганганларимиз келгусидаги хизмат фаолиятимизда қўл келади.

Ўқув йиғинига жалб қилинган ходимларга жойдаги ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда. 

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° туман
Валюта курси
rightuz