Му5
48

Ўзбекистонда илк бор бешкурак бўйича “Токио-2020” лицензияси қўлга киритилди

СПОРТ 12.11.2019, 11:41
Теглар: бешкурак
235
Ўзбекистонда илк бор бешкурак бўйича “Токио-2020” лицензияси қўлга киритилди

Ўзбекистонлик спортчи Алисэ Фахрутдинова замонавий беш кураш мусобақасида голиб чиқиб, Токио 2020 га лицензиясини қўлга киритди. Бу ҳақида Ўзбекистон замонавий бешкурак Федерацияси маълум қилди.

11 ноябрь куни Ухань шахрида замонавий бешкураш бўйича Осие ва Океания чемпионатининг аёллар ўртасидаги мусобақалари финали бўлиб ўтди. Унда 13 давлатдан 26 спортчи қиз қатнашди. Ўзбекистон номидан Алисэ Фахрутдинова қатнашиб, мусобақада фахрли учинчи ўринни олди хамда “Токио-2020”га лицензияни қўлга киритди.

Тарихда илк марта замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон вакиласи Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шаънини химоя қилади.

Маълумот учун: 10 ноябрь куни Хитойда бўлиб ўтган Замонавий бешкурак-2019 Осиё Конфедерациясининг Конгреесида Ўзбекистон замонавий бешкурак Федерацияси энг ёш, жўшқин ва тез ривожланаётган дея, алоҳида эътироф этилди.

Шарҳлар