Му5
48

Путин Тоқаев билан эмас, Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди

ДУНЁ 12.11.2019, 14:35
272
Путин Тоқаев билан эмас, Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди

Кеча, 11 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди. 

Суҳбат давомида Путин ва Назарбоев Санкт-Петербургда Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгаши мажлисига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди. Ушбу учрашув 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтиши керак.

Бундан ташқари, Путин ва Назарбоев минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойида Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқининг фахрий раиси унвонига сазовор бўлган эди.

Шарҳлар