Му5
48

Самарқандда бир ой комада ётган 48 ёшли аёл ҳаётга қайтарилди (Видео)

ЖАМИЯТ 12.11.2019, 16:40
Теглар: Видео
404
Самарқандда бир ой комада ётган 48 ёшли аёл ҳаётга қайтарилди (Видео)

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимида 48 ёшли аёл бир ой комада ётди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан у ҳаётга қайтарилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

«Бемор миясида жуда катта ўсма билан сунъий нафас олдирувчи аппарат билан бир ойдан ортиқ комада ётди», — дейди Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Бобожонов.

Қайд этилишича, аёлнинг яқинлари унинг аҳволини кўриб, яшаб кетишидан умидини узганди.

«Аммо шифокорлар энг сўнгги дақиқада ҳам аёлнинг аҳволини яхшилаш, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони борлигига ҳаммани ишонтирди», — дейилади репортажда.

«Бир-икки марта ярим кечаси соат 02:00 ларда ҳам операция қилишга тўғри келди. Шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан аёлнинг ҳаётини сақлаб қолдик. Ҳозир ўзига келди, саволларимизга жавоб беряпти», — дейди тиббий бирлашма раҳбари Аҳмаджон Бобожонов.

«Бир ой мобайнида олдига кирардик, исмини айтиб чақирсак, жавоб бермасди, кўрмасди, эшитмасди. Ҳозир исмини айтсак бизга қараяпти, гаплашяпти. Бир ой мобайнида шуни англадимки, шифокорлик дунёдаги энг қийин соҳа экан», — дейди бемор аёлнинг турмуш ўртоғи.

Шифокорлар касб байрами арафасида ташки этилган тантанали тадбирда Самарқанд тиббиёт бирлашмаси вилоятдаги «Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилоти», дея эътироф этилди.

Шарҳлар

Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. ИИБ вазиятга изоҳ берди (Видео)

22.11.2019, 17:27

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.Таъкидланишича, мазкур видеодаги  ҳолат...
Чироқчида яна бир айиқ отиб ўлдирилди (Видео)

21.11.2019, 18:21

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...
Ўртоғини "маньяк" деб атаган шахс аниқланди (Видео)

21.11.2019, 18:04

Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...
Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.