Му5
48

ФВВ Қуйичирчиқда газ чақнаб портлашининг тахминий сабабларини маълум қилди

ЖАМИЯТ 12.11.2019, 23:41
Теглар: Портлаш, газ, Тошкент вилояти
200
ФВВ Қуйичирчиқда газ чақнаб портлашининг тахминий сабабларини маълум қилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйда чақнаш содир бўлган эди. Бунинг оқибатида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Мазкур вазият юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, воқеанинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилди ва таҳминий хулоса тақдим этилди. Унга кўра, газ қувурининг носозлиги туфайли, табиий газ ер ости орқали сизиб чиқиб, хонадонга тортилган канализация тизими орқали хоналар ичига тўпланган.

Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.

 

Шарҳлар

Андижондаги портлашда 11 киши жабрланди, улар орасида 3 нафар бола бор

04.12.2019, 22:13

Андижондаги кўп қавватли уйдаги портлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти қўшимча маълумот тақдим этди.2019 йилнинг 4 декабрь куни соат тахминан 14:05 да Андижон...
Андижонда ҳам одамлар катта йўлни тўсишди ва норозилик кўрсатишди

30.11.2019, 14:19

Куни кеча ижтимоий тармоқларда яна бир видео тарқалди. Унга кўра, Андижонда одамлар катта йўлни беркитишибди ва оммавий норозилик кўрсатишгани акс этган. Айтишларича, бунга сабаб ҳудудда...
Бош вазир: “Газ ва электр энергия ортиғи билан берилаётган бўлса-да, халққача етиб бормаяпти”

29.11.2019, 18:01

Аввал хабар қилинганидек, кеча, 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергоресурслар — газ ва электр энергия...
«Бу шармандали ҳолат». Бош вазир газ ва электр муаммосини танқид қилди

29.11.2019, 14:55

 Бош вазир  ҳали қиш кирмасдан туриб, энергоресурслар таъминотида ўта жиддий муаммолар пайдо бўлганини ҳамда метро ва телевидениеда электр энергияси билан юз берган нохуш ҳолатларни кескин...