Му5
50

Бангладешда икки поезд тўқнашиши оқибатида одамлар ҳалок бўлди

ДУНЁ 13.11.2019, 15:52
295
Бангладешда  икки поезд тўқнашиши оқибатида одамлар ҳалок бўлди

Сешанба куни Бангладешда иккита поезд ўртасида тўқнашув содир бўлди.  «Камида 16 киши ҳалок бўлди. Яна 58 киши жароҳатланган. Биз жабрланганларни минтақадаги касалхоналарга юбордик”, – деди маҳаллий полиция бошлиғи Анисур Раҳмон.

Эрта тонгда содир бўлган ҳалокат пайтида поезд йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган бўлган. «Шовқин-сурон кўтарилди. Шунда мен поезднинг бўлиниб кетганини кўрдим», деди жароҳатланган бир йўловчи. “Атрофимдаги барча одамлар йиғлашар, ҳамма жойга қон сачраган эди. Баъзиларнинг қўллари ва оёқлари синди”, – деди бошқаси.

Бангладеш темир йўллари вакилининг маълум қилишича, бу фалокатга поездларга станциядан берилган нотўғри сигнал сабаб бўлган. Аслида, тўқнашган поездларнинг бири станцияда қолиб, иккинчи поездни ўтказиб юбориши керак бўлган.

Бангладешда поездлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез учраб туради. Бунга кўпинча сигнал узатиш ёки инфратузилмадаги хатоликлар сабаб бўлади. Маълумотларга кўра, бу мамлакатда жорий йилнинг 1 январидан 30 июнигача камида 202 та темир йўл ҳалокати содир бўлган. Пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтиш пайтида мобиль телефонлардан фойдаланиши, темир йўл ишчиларининг бепарволиги, рельслар ва кўприкларнинг ҳолатини назорат қилмаслик кабилар бахтсиз ҳодисаларнинг асосий омиллари ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz