Му5
48

Пойтахтда энг баланд "Чодра ҳовли" тикланди

МАДАНИЯТ 13.11.2019, 23:00
412
Пойтахтда энг баланд "Чодра ҳовли" тикланди

Ўзбекистоннинг сайёҳлик бозори қизиқарли ва илғор воқеаларга бой бўлиб, "Ипак йўлида туризм" халқаро туризм кўргазмаси Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасининг сайёҳлик саноатидаги энг ёрқин, энг йирик тадбирларидан биридир. Мазкур кўргазма бугун 13-ноябр куни ўз ишини бошлади ва 15-ноябргача давом этади.

Миллий павилионда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларининг тақдимот стендлари ва "Ҳунармандлар шаҳри" кўргазмаси намойиш этилмоқда. Улар қаторида Хоразм вилояти туризм стенди ҳам қад ростлаган. 

Хоразм вилояти туризм стенди кўргазмадаги энг баланд меъморий декорациялардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Сабаби унда Хивадаги меъморий ёдгорлик Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва 1871 йилда Муҳаммад Раҳимхон томонидан ёзги дам олиш қароргоҳи сифатида қурилган бетакрор кўринишдаги "Чодра ҳовли" иншоатларининг декорациялари гавдалантирилган.

 

Шарҳлар