Му5
48

Сурхондарёга энг кўп сайёҳ Афғонистондан кириб келмоқда. Улар нима изламоқда?

ЖАМИЯТ 14.11.2019, 08:36
Теглар: Сурхондарё, Афғонистон
711
Сурхондарёга энг кўп сайёҳ Афғонистондан кириб келмоқда. Улар нима изламоқда?

 

Ўтган 2018 йил 700-800 киши келган бўлса, бу йил тўрт мингдан ортиқ қабул қилинди. Афғонларга, энг аввало, юртимиздаги тинчлик, осойишталик қизиқ. Улар хотиржамлик излаб келмоқда, дейди ЎзА

Юртимизда сайёҳлик ривожланмоқда. Буни Сурхондарёга келаётган меҳмонлар сонидан ҳам билса бўлади. Бу йил бизга ўтган йилгидан кўра уч баробар кўп сайёҳ келди. 

Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар сайёҳлик борасида бой тажриба тўплаган. Сурхондарё энди улар сафига қўшилиб бормоқда. Аслида бизда кўплаб тарихий обидалар мавжуд бўлиб, улар энди таъмирланиб, сайёҳлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Ҳаким ат-Термизий, Исо ат-Термизий, Султон ота, Қирқ қиз кабилардан ташқари буддизм билан боғлиқ ўндан зиёд обидалар мавжуд. Денов, Термиз, Шўрчи ва Музробод туманларида улар кўпроқ учрайди. Фаёзтепа, Кампиртепа, Далварзинтепа. Қоратепа кабиларни кўриш учун Япония, Хитой ва Малайзиядан ҳар йили жуда кўп одамлар келмоқда.

Бизда туризмни бошқа турлари қатори таништирув туризми ҳам ривожланмоқда. Бу йўналишда АҚШ, Германия, Франциядан кўп келишади. Энг кўпи эса Афғонистондан келади. Уларга виза бериб улгурмаймиз. Чунки, юртимиз кўпгина давлатлар учун очиқ бўлгани боис Афғонистондан келиш ҳам жуда осон. Ўтган йили 700-800 киши келган бўлса, бу йил тўрт мингдан ортиқ қабул қилинди. Афғонларга, энг аввало, юртимиздаги тинчлик, осойишталик қизиқ. Улар хотиржамлик излаб келади. Меҳмонхоналарга жойлашиб, тарихий обидаларни кўради ва боғларда сайр қилиб беш, ўн кун қолиб кетади.

 

Шарҳлар

Сурхондарё чегарасида тадбиркор аёл божхона ходимини урди

03.12.2019, 11:22

Божхона ходимига аёл киши томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.Аниқланишича, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги "Чумчуқлижар" чегара божхона...
Афғонистонга Ўзбекистондан гуманитар ёрдам етказилди (фото)

20.11.2019, 22:21

Куни кеча «Тинчлик учун» Республика хайрия акцияси доирасида йиғилган гуманитар ёрдамни Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳрига етказиб беришда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан амалий...
Сурхондарёдаги чиқинди уюмларини раҳбарлар кўрди

15.11.2019, 13:42

2019 йилнинг 8 ноябрь куни ижтимоий тармоқда “Сурхондарё. Мутасаддиларимиз шаҳар марказидаги чиқинди уюмларини кўриб, кўрмасликка олмоқда” сарлавҳали материал эълон қилинган эди. Термиз шаҳар ҳокимлиги  мазкур ҳолатни ўрганди ва натижани маълум...
Афғонистонда зилзила содир бўлди

15.11.2019, 09:39

14 ноябрь куни Тошкент вақти билан 14:23 (14.11.2019 да 09:23 Гринвич бўйича) Афғонистонда зилзила содир бўлди.ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, зилзила координаталар 36,46 градус шимолий...