Му5
48

Терроризмга алоқадорликда айбланган 540 нафар маҳкум амнистия бўйича озод этилди

ДУНЁ 14.11.2019, 14:40
Теглар: Терроризм
224
Терроризмга алоқадорликда айбланган 540 нафар маҳкум амнистия бўйича озод этилди

 Тожикистон шимолида терроризм ва экстремистик характердаги жиноятларга алоқадор бўлган 540 киши амнистия асосида жиноий жазодан озод қилинди. Бундай маълумотни вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг мажлисида, 13 ноябрь куни Суғд вилояти прокурори Ҳабибулло Воҳидов маълум қилган.

“Амнистия асосида экстремистик ва террорчилик жиноятларида иштирок этган 540 киши жиноий жазодан озод қилинган. Жумладан, уларнинг 359 нафари фаолияти тақиқланган уюшмалар фаолиятида қатнашганликда айбланган. Бошқа 181 кишининг иши тергов ва суриштирув босқичида», – деди вилоят прокурори.

Унинг таъкидлашича, жиноий ишларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, террорчилик ва экстремистик характердаги жиноятлар учун судланганлар қамоқхона деворида ўтирганларидан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Хусусан, улар бошқа махбусларни тақиқланган ташкилотлар сафига ёллайдилар, уларнинг раҳбарини танлайдилар, содиқлик қасамёдини қиладилар, шунингдек, тузатиш муассасаси ходимларини ўлдирадилар.

Воҳидовнинг сўзларига кўра, Суғд вилоятида 2010 йилда амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинган. Булар нафақат ахлоқ тузатиш муассасалари ва колониялар маҳбуслари, балки гумон қилинувчилар ва айбланувчилар.

«Сиз билан бизнинг асосий вазифамиз бу амнистия қилинган одамларни иш билан таъминлашдир, ва милиция ходимлари уларни назорат қилишади», – дея қўшиб қўйди Суғд вилояти прокурори.

Шарҳлар

Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш: Евроосиё гуруҳи эксперт-баҳоловчилари Ўзбекистонда

12.11.2019, 12:46

2019 йил 11-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши...