Му5
48

Америкалик машҳур боксчи Рой Жонс Отабек Умаровни табриклади

СПОРТ 15.11.2019, 10:00
334
Америкалик машҳур боксчи Рой Жонс Отабек Умаровни табриклади

Америкалик боксчи Рой Жонс Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида видео ёзиб қолдирган.

Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари ва Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаров янги ташкил этилган Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани ҳақида хабар берилган эди.

“Отабек, сайланганинг билан табриклайман ва таклиф учун раҳмат. Бундай воқеанинг бир қисми бўлишдан бахтиёр бўламан!”, — деган сўзларни келтирган Рой Жонс.

Ўз ўрнида Отабек Умаров америкалик боксчига миннатдорчилик билдирган ҳамда GFC ММА турнири доирасида учрашишишини ёзиб қолдирган.

 

Шарҳлар