Му5
48

Ўқувчи туғилган кунида дўстларини ўққа тутди

ДУНЁ 15.11.2019, 17:39
Теглар: Санта-Клара, АҚШ, ўқувчи
240
Ўқувчи туғилган кунида дўстларини ўққа тутди

АҚШнинг Калифорния штати Санта-Клара шаҳридаги мактабда отишма юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, отишма натижасида 2 киши ҳалок бўлган ва 3 киши жароҳатланган. Барча жабрланувчилар 14-16 ёшдаги болалар. Бу ҳақда CNN хабар тарқатди.

Отишмани уюштиришда шу куни 16 ёшга тўлган мактаб ўқувчиси гумонланяпти. Ўсмир оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Полициянинг маълум қилишича, у аввал бошқаларга ўқ узган кейин эса ўзини отган. Ўсмир йигит нега бундай қилгани ҳозирча номаълум.

Шарҳлар