Му5
50

Эрон авиакомпанияси самолётлари декабрь ойидан Тошкентга парвоз қила бошлайди

ДУНЁ 15.11.2019, 19:21
Теглар: Ўзбекистон, Эрон
301
Эрон авиакомпанияси самолётлари декабрь ойидан Тошкентга парвоз қила бошлайди

Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳукуматлараро келишувга мувофиқ жорий йилнинг декабрь ойидан “Zagros Airlines” авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди.

Дастлабки босқичда авиакомпания ҳафтасига 1 марта парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига 2 мартага етказилади. 

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги томонидан Эрон авиакомпаниясига “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида рейсларни амалга ошириш учун эксплуатация рухсатномаси берилган.

“Zagros Airlines” авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни Airbus A-320, McDonnell Duglas MD-82 ва MD-83 самолётларида амалга ошириш маълум қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz