Му5
48

Чилонзорда ҳайдовчи қоидани менсимасдан пиёдалар йўлагидаги аёлни уриб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 16.11.2019, 20:36
493
Чилонзорда ҳайдовчи қоидани менсимасдан пиёдалар йўлагидаги аёлни уриб кетди (видео)

Интернет тармоғида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Воқеа Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор ўрганилди ва ҳолат аниқланди.

Унга кўра, 15-ноябрь куни соат 08.50 да Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 43 ёшли Илёс Н. 34 ёшли Кристина Ч.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилди.

ЙТҲ сабаби “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини менсимасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига ўтиб кетиб, бошқариладиган пиёдалар йўлакчаси бўйлаб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Шунга кўра:

"Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, йўл-транспорт ҳодисаси сабабчисига айланманг. Унутманг: транспорт воситасини бошқарар экансиз, ўзингиз ва атрофингиздагиларнинг ҳаёти учун маъсул бўласиз", — дея огоҳлантирмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Шарҳлар