Му5
48

Ал-Бағдодийнинг 25 нафар қариндоши қўлга олинди

ДУНЁ 16.11.2019, 21:37
Теглар: Ал-Бағдодий
347
Ал-Бағдодийнинг 25 нафар қариндоши қўлга олинди

Хабарингиз бор, октябрь ойида жаҳоннинг энг муҳим янгилиги — бу Ал-Бағдодийнинг ўлгани ҳақидаги хабар бўлди. Ушбу хабарни ИШИД ҳам тасдиқлади. Шундан сўнг, даставвал Ал-Бағдодийнинг опаси оиласи билан, кейин эса унинг боласи ҳам қўлга олингани маълум қилинди. Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Туркия хавфсизлик кучлари ИШИДнинг яқинда йўқ қилинган етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг 25 нафар қариндошини ҳам қўлга олди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб  хабар берилмоқда.

Агентликнинг маълумот беришича, Туркия куч тузилмалари ходимлари Киршеҳир, Ўрду, Самсун ва Шонлиурфа вилоятларида терроризмга қарши операциялар ўтказган.

Туркия бош прокуратураси қўлга олинганларнинг барчасини террорчилик фаолиятига алоқадорликда айбламоқда.

Аввалроқ Сурияда ал-Бағдодийнинг опаси Расмия Аваз ушлангани маълум қилинганди. Манбанинг маълум қилишича, Аваз билан бирга унинг турмуш ўртоғи, келини ва 5 фарзанди ушланган. 65 ёшли Аваз ИШИД билан алоқаларда айбланмоқда.

Шарҳлар