Му5
48

Боливиядаги сиёсий инқироз нималарга олиб келди?

ДУНЁ 17.11.2019, 14:48
Теглар: Боливия, инқироз
168
Боливиядаги сиёсий инқироз нималарга олиб келди?

Боливиядаги сиёсий инқироз бошланганидан бери юз берган тўқнашувларда камида 23 киши ҳалок бўлди, яна 715 киши жароҳат олган. Бу маълумотларни ТАСС ахборотига таяниб ЎзА тақдим этди.

Жума куни Кочабамба шаҳрида хавфсизлик ходимлари ва собиқ президент Эво Моралес тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берган. 170 нафарга яқин киши ҳибсга олинган. Расмийларга кўра, намойишчилардан ўқотар қурол ва портловчи моддалар тортиб олинган.

Жанубий Американинг ушбу давлатида 20 октябрь куни президент сайловлари бўлиб ўтди. Олий сайлов суди маълумотларига кўра, Моралес унда ғалаба қозонган. Унинг асосий рақиби Карлос Меса бу қарорни тан олмади ва натижалар эълон қилингандан сўнг Моралесга қарши бўлганлар мамлакатда норозилик намойишлари уюштирдилар.

Армия, мухолифат ва касаба уюшмалари президент истеъфосини талаб қилишди. Моралес буни 10 ноябрь куни эълон қилди ва давлат тўнтариши деб баҳолади.

Моралес 12 ноябрь куни Мексикага келган, бу ерда унга сиёсий бошпана берилган. Ўша куни Боливия парламенти сенаторлари палатасининг иккинчи вице-спикери Агнес президент вазифасини бажаришга киришишини эълон қилган.

Шарҳлар