Му5
50

ХДП вакили: "Тортиб олинган Ногиронлик жамияти биносини қайтаришга бугуннинг ўзида киришамиз!"

СИЁСАТ 17.11.2019, 21:12
Теглар: дебат, ногиронлар жамияти, ҳоким
455
ХДП вакили: "Тортиб олинган Ногиронлик жамияти биносини қайтаришга бугуннинг ўзида киришамиз!"

Бўлиб ўтган дебатда журналист Мавжуда Мирзаева Фарғона вилояти Кўзи ожизлар жамиятига қарашли дам олиш маскани вилоят ҳокими томонидан вилоят маънавият марказига олиб берилиши билан боғлиқ масалани дебат иштирокчилари муҳокамасига қўйди. 

"Вилоятдаги ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қайси партия ҳимоя қилади? ХДП ногиронларни ҳимоя қилиш мавзусини ўз сайловолди дастурига киритган. Хўш, бу масала уларни қизиқтирадими?" дея савол берди журналист. 

ХДП вакили шу бугундан бошлаб партия аъзолари бу масала билан шуғулланишини айтди. Ҳатто мурожаат билан пойтахтга етиб келган Фарғона вилояти Ногиронлар жамияти раиси, 1-гуруҳ ногиронини масала ҳал қилингунча меҳмонхона билан таъминлашни ўз зиммасига олди. 

Хўш, бу сафар берилган ваъдалар бажариладими? Баландпарвоз сўзлар оғизда ё қоғозда қолиб кетмайдими? Буни ҳаёт кўрсатади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° небольшая облачность
Валюта курси
rightuz