Му5
50

ХДП вакили: "Янги мактаблар қуриш эвазига синфлардаги ўқувчилар сонини камайтирамиз"

СИЁСАТ 17.11.2019, 22:00
Теглар: дебат, партия, таълим, ўқувчилар сони
425
ХДП вакили: "Янги мактаблар қуриш эвазига синфлардаги ўқувчилар сонини камайтирамиз"

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда қатор телеканаллар ҳамкорлигида ташкил қилинган дебатда Ўзбекистон Экологик партияси фаоли ХДП вакилларига мактаблардаги синфларда ўқувчилар сони кўплиги, айрим мактабларда ҳатто бир синфда 35-40 дан ҳам кўпроқ ўқувчилар таълим олаётгани ҳақида савол берди. Бу муаммо таълим сифатига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Ушбу масаланинг ечимини таъминлаш учун партия қандай чора-тадбирлар кўраётганини сўради.

ХДП вакилининг жавоби шундай бўлди: 

"Вазирлар Маҳкамасининг қарорида мактабларда ҳар бир синфнинг ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгилаб қўйилган. Бироқ бугунги кунда айрим мактабларда 35-40 нафаргача болалар ўқимоқда. Бунинг сабаби шуки ўтган 26 йил давомида республикада янги мактаблар деярли қурилмаган. Охирги 3 йилда айнан шу масалада парламент сўровлари бўлаётгани сабабли ҳудудларда қарийиб 200 тагача мактаб қурилди. Ҳар йили 300 та мактаб таъмирланаётган бўлса жорий йилнинг ўзида 1200 та мактаб таъмирдан чиқарилди".

Аммо агар хорижий тажрибадан келиб чиқадиган бўлсак, фикримизча битта синфда бир ўқитувчи қамраб олишига 35 нафар ўқувчи ҳам кўплик қилади. Ўйлаймизки бу борада синфлардаги ўқувчилар сонини 25-30 тага тушириш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш ва қонунчиликка ўзгартиш киритилишини тамъминлаш мақсадга мувофиқ.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz