Му5
48

Тошкентда икки кун ичида 6 та ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 17.11.2019, 22:32
Теглар: ёнғин, хавфсизлик
136
Тошкентда икки кун ичида 6 та ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрида 16-17 ноябрь кунлари давомида 6 та ёнғин ҳолати қайд этилди.

Бу ёнғинлар хазон ва чиқиндиларни ёқиш ҳамда тамаки чекиш билан боғлиқ эканлиги айтилмоқда. Бу ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади, дея хабар берди Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.

Шулардан энг йириги 16 ноябрь куни соат 17:04да, Сергели туманидаги Қўйлиқ 6-даҳаси 9-уй 10-хонадон ошхонасида содир бўлган. Унда 8 кв.м. майдон ёнгани қайд этилган. Ёнғин тезкор ўчирилиши натижасида ушбу хонадоннинг 35 кв.м. майдони сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 17:11да етиб борган ва кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:20да бартараф этилган.

Ёнғин сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Бу ҳолатда 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари раҳбар, ходимлари, фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўрайди.

Шарҳлар