Му5
48

Саида Мирзиёева мусиқа лицейининг 80 йиллигига бағишланган концертда иштирок этди (фото)

МАДАНИЯТ 17.11.2019, 22:51
Теглар: мусиқа,, пианино, бешта ташаббус
543
Саида Мирзиёева мусиқа лицейининг 80 йиллигига бағишланган концертда  иштирок этди (фото)

Моҳир пианиночи юртдошимиз Беҳзод Абдураимов ўзи таҳсил олган В.Успенский номидаги мусиқа академик лицейининг 80 йиллигига бағишлаб хайрия концертини тақдим этди. Тадбир Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган Бешта ташаббус таркибига кирувчи тавсиялар доирасида ўтказилди.

Концертда Саида Мирзиёева турмуш ўртоғи Ойбек Турсунов билан иштирок этиб, табрик сўзлади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди. 

У ўз сўзида лицей жамоасини қутлуғ сана муносабати билан муборакбод этди, нафис санъат соҳасида иқтидорли ёшларни тарбиялашга қаратилган масъулиятли ишларида муваффақият тилади. Ёш мусиқачиларни Беҳзоддек Ватан фахри бўлишга, эл-юртга беминнат хизмат қилишга чақирди.

 

Шарҳлар