Му5
48

Зомин сиҳатгоҳига келувчилар учун яна бир қулайик яратилади

ЖАМИЯТ 17.11.2019, 23:10
288
Зомин сиҳатгоҳига келувчилар учун яна бир қулайик яратилади

Айни пайтда Зомин дам олиш сиҳатгоҳига келаётган сайёҳлар ҳамда туман аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Шу мақсадда автотранспорт хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва  логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Зомин тумани, Қўрғон маҳалласида жамоат транспорти учун охирги тўхташ бекати барпо этиш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Бугунги кунда туман ҳокимининг қарорига асосан мазкур тўхташ бекатининг қурилиши учун 30 сотих ер майдони ажратилган. Шу жумладан ушбу объектни барпо этиш бўйича лойиҳалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шарҳлар