Му5
50

Яширинча олиб чиқишга уринилган 100 минг АҚШ доллари ушлаб қолинди

ЖИНОЯТ 19.11.2019, 16:12
212
Яширинча олиб чиқишга уринилган 100 минг АҚШ доллари ушлаб қолинди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

“Қўшкент” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги “Опел Астра” автоулови белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 500 АҚШ долларини яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

Шарҳлар