Му5
50

Жаримани тўламаган ҳуқуқбузарларнинг “Кобальт”лари жарима майдончасига йўл олди

ЖИНОЯТ 19.11.2019, 17:06
240
Жаримани тўламаган ҳуқуқбузарларнинг “Кобальт”лари жарима майдончасига йўл олди

МИБ Бухоро вилоят туман (шаҳар) бўлимлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидабузарлигини содир қилганлиги учун белгиланган жарималарни тўлашдан бўйин товлаб келаётган ҳуқуқбузарларнинг мол-мулкини қидириб топиш ва хатлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 

Зеро, бюро органларининг асосий вазифаларидан бири суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлаш, шу жумладан, қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни қидириш чораларини кўриш ҳисобланади.

Мисол учун, Ғиждувон туман маъмурий судининг 20.06.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Турсунов йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун давлат фойдасига 5 068 250 сўм жаримани тўлаши ҳақида огоҳлантирилган бўлсада, белгиланган муддатда тўламаган. Ижро ҳаракатлари давомида Ж.Турсунов номида “Кобальт” русумли автомашинага нисбатан қидирув тадбирлари натижасида автомашина жарима майдончасига келтирилди.

Худди шундай, Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБнинг қарорига асосан Эркин Ғофурий Д.Х йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун давлат фойдасига 202.730 сўм жаримани тўлаши ҳақида огоҳлантирилган бўлсада, белгиланган муддатда тўламади. Ижро ҳаракатлари давомида Э.Ғафурий номида “Кобальт” русумли автомашинага нисбатан қидирув тадбирлари натижасида автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲҲБнинг қарорига асосан Ш.Бурҳонов қоидабузарлиги учун давлат фойдасига 1.013.650 сўм тўлаши лозим бўлсада, белгиланган муддатда жаримани тўламаганлиги боис, унга тегишли “Кобальт” автомашинаси жарима майдончасига йўл олди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° туман
Валюта курси
rightuz