Му5
50

Ўрмон ёнғинлари туфайли Сидней шаҳри тутун билан қопланди

ДУНЁ 19.11.2019, 17:20
231
Ўрмон ёнғинлари туфайли Сидней шаҳри тутун билан қопланди

19 ноябрm куни кучли шамол Австралиянинг шарқий қирғоқлари бўйлаб ўнлаб ёнғинларни келтириб чиқарди. Аҳолиси энг зич бўлган Сидней шаҳрини хавфли тутун қамраб олди. Тутун шаҳарнинг баъзи қисмларида хавфлилик даражасидан 10 баравар юқори кўрсаткичга етган.

Янги Велс штатининг соғлиқни сақлаш бошқармаси одамлар иложи борича уйда қолишлари кераклигини таъкидлади. «Кўп одамлар учун бу тутун кўз,  бурун ва томоқда енгил оғриққа сабаб бўлади.  Бироқ  астма,  амфиземия ва ангина каби касаллиги бор одамларнинг соғлигига тутун кўпроқ таъсир қилади”, деди штат атроф-муҳит саломатлиги бўйича директори Ричард Бум.

«1300 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ушбу ёнғинларга қарши курашмоқда”, дейилади РФС баёнотида.

Австралияда сўнгги бир неча ҳафта ичида содир бўлган ўрмон ёнғинлари қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 1 миллион гектар ер майдонини йўқ қилди. Бу ёнғинларга уч йилдан бери давом этаётган қурғоқчилик сабаб бўлган. Бу мамлакатда ўрмон ёнғинлари одатий ҳол ҳисобланади. Аммо, бу йил баҳорда жанубдаги ёнғинларнинг эрта бошланиши камида тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ўтган ҳафтада эса, 300 дан ортиқ уй вайрон бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz