Му5
48

Самарқандда 80 минг нафар аҳоли канализация билан таъминланади

ЖАМИЯТ 19.11.2019, 23:17
164
Самарқандда 80 минг нафар аҳоли канализация билан таъминланади

Самарқанд шаҳрида Жаҳон банки томонидан ажратилган 49,3 миллион АҚШ доллари ҳисобидан, 60,4 километр оқова тармоқларини қуриш (шундан 54,3 километр янги оқова тармоқлари қурилиб, 5,6 километри реконструкция қилинди) ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, навбати билан қўшимча 3 та оқова сув насос станциялари (КНС) ва 45 километр канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган, дея хабар беради Самарқанд шаҳар ҳокимлиги.

Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган мазкур ишлар ниҳоясига етадиган бўлса, шаҳримиздаги 80 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлаштирилган канализация хизматлари билан тўлиқ таъминланади.

Шарҳлар