Му5
48

Қорақалпоғистондаги отишма сабаблари аниқланди (видео)

МАДАНИЯТ 21.11.2019, 11:27
Теглар: отишма, Қорақалпоғистон, фильм
1768
Қорақалпоғистондаги отишма сабаблари аниқланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида улкан қора юк машинасидаги одамлар иккита патрул машинасини ўққа тутаёгани акс этган  видео тарқалди. Видео остидаги изоҳларда, бу воқеа "Ўзбеккино" Миллий агентлиги  билан биргаликда ҳиндистонлик киноижодкорлар суратга олинаётган янги фильм жараёнлари деб тахмин қилинган.

"Ўзбеккино" МA бош директори  Ф. Aбдухолиқовнинг сўзларига кўра, интернетда пайдо бўлган суратлар “Худо  Ҳофиз” номли  ҳинд фиьлмига тегишли каскадёрлик лавҳаларидир.  

- Мамлакатимизнинг дунёга очилаётгани ва кинони қўллаб-қувватлаш борасидаги  механизмлар бугунги кунда нафақат янги шериклар билан ишлаш, балки мамлакатга хорижий сармояларни жалб қилиш имконини бермоқда. Режага биноан, ҳинд киноижодкорларининг Ўзбекистондаги сарф-харажатлари тахминан 1 миллион долларни ташкил этади”.

Фильм сценарийсига кўра, глобал молиявий инқироз бошланган пайтда ёш жуфтлик Усмон ва Наргис моддий  қийинчиликларга дуч келишади  ва Номан Республикасига (хаёлий мамлакат) бориб ишлашга қарор қилишади. Усмон авваалига Наргисни Номанга юборади ва орқасидан ўзи боришга қарор қилади. Aммо кўп ўтмай, унга аэропортдан саросима билан қўнғироқ қилишади. Усмон дарҳол Номанга учиб кетади ва Наргисни топишга ҳаракат қилади. Аёли одам савдоси қурбонига айланганини англаб, мамлакат расмий идораларига мурожаат қилади. Ички разведка ходими Таменанинг кўмагида жиноий гуруҳнинг изига тушишади. Ниҳоят Усмон Наргис ва бошқа ҳиндистонлик "тирик товарлар" жойлашган юк машинасини олиб қочади. Жиноий гуруҳ Усмонни таъқиб қилишади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ана шу жараён акс этган.  

Эслатиб ўтамиз, фильмни суратга олишда Ҳиндистон, AҚШ, Россия ва Европа мамлакатларидан 150 дан ортиқ актёр, шунингдек, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрининг актёри Отабек Ҳақбердиев иштирок этмоқда.

Картина  премьераси 2020 йилга мўлжалланган.

Бугун Ҳиндистоннинг Panorama Studios студияси Ўзбекистондаги суратга олиш ишларини якунлади. Фильмни суратга олиш жараёнлари Ҳиндистонда давом этади.Видео:

Шарҳлар