Му5
50

Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг янги тартиби жорий қилинди

СИЁСАТ 21.11.2019, 20:04
Теглар: қонун, мониторинг
244
Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг янги тартиби жорий қилинди

Эндикликда, жорий этилган янги тартиб бўйича ҳар бир идора ўзининг фаолиятига тааллуқли бўлган қонун ҳужжатларининг ижросини мониторинг қилади. Шунингдек, Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 ноябрь куни Адлия вазирлигида давлатимиз раҳбарининг “Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда белгиланган вазифаларни тўлақонли ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий мониторингни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларнибелгилаш бўйича ўтказилган йиғилишда таъкидланди.

Мазкур қарор эндиликда жорий этилган янги тартиб бўйича ҳар бир идора ўзининг фаолиятига таалуқли бўлган қонун ҳужжатларининг ижросини мониторинг қилади. Бу эса ўз навбатида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижроси 100 фоиз таъминланишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, ҳар бир давлат ташкилотининг ўз соҳаси бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижроси қаттиқ назоратга олинади ва сарҳисоб қилинади. 

Ушбу тадбирда Ҳуқуқий мониторингнинг асосий вазифалари ҳам таъкидлаб ўтилди. Улар эса қуйидагилардан иборат:

– қонун ҳужжатлари ижросининг ягона амалиётини жорий этиш;

– ҳуқуқни қўллаш амалиётининг қонун ҳужжатларини қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;

– ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини таъминлаш;

– қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш;

– қонун ҳужжатларидаги қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, коррупцияга оид омиллар, бир-бирини такрорловчи ва коллизион нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш;

– қонун ҳужжатларидаги ягона тушунча ва атамалар тизимини яратиш. Ҳуқуқий мониторинг объектига:

1) Конституция, қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари;

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;

3) Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари киради. Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш жараёнларини шартли равишда 3 та босқичга бўлиш мумкин, жумладан:

1. Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Ҳуқуқий мониторингни ўтказиш.

3. Ҳуқуқий мониторинг натижалари.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 1991–2015 йилларда 60 мингта қонун ҳужжатлари жойлаштирилган бўлса, охирги 3 йилда 13 мингта ҳужжатлар жойлаштирилди. Бу эса, мустақиллик даврида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 22 фоизидир. Шунингдек, охирги бир йил ичида фақат тадбиркорлик соҳасида 400 га яқин, инвестиция соҳасида эса 300 тадан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. 

 

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Шарҳлар

Президент янги таҳрирдаги Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунини имзолади

12.12.2019, 11:30

Янги таҳрирдаги "Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонунида Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатлари аниқ белгиланди.Шунингдек,...
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди

13.11.2019, 14:03

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.Қонунга мувофиқ, баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан 20 га яқин...
Ўзбекистон марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечмоқчи

12.11.2019, 14:34

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда, дея хабар бермоқда Қонунчилик паласи ахборот...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
rightuz