Му5
48

Роналду яна бир шахсий рекордига яқин

СПОРТ 28.11.2019, 10:16
367
Роналду яна бир шахсий рекордига яқин

“Ювентус” форвардининг “Атлетико”га қарши учрашувда майдонга тушиши, бу – унинг еврокубоклар тарихидаги 175-баҳси бўлди.

Шу тариқа, португалиялик тўпурар “Милан” таркибида 174 беллашувда ҳаракат қилган Паоло Малдинининг “қизил-қоралар” билан қайд этган натижасидан илгарилаб кетди ва иккинчи поғонага кўтарилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур рўйхатни 188 та ўйин билан “Порту” дарвозабони Икер Касильяс бошқариб келмоқда. Маълумки, испаниялик посбон еврокубокларда асосан “Реал Мадрид” таркибида майдонга тушган.

Маълумот ўрнида:

Криштиану Роналду еврокубоклар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди, унинг ҳисобида 130 та гол бор.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
rightuz