Му5
48

Албанияда мотам эълон қилинди, Панамада эса "денге" безгаги қурбонлари сони 3600 нафардан ошди (Видео)

ДУНЁ 30.11.2019, 20:31
Теглар: Денге вируси,
246
Албанияда мотам эълон қилинди, Панамада эса "денге" безгаги қурбонлари сони 3600 нафардан ошди (Видео)

Албания ҳукумати мамлакатда содир бўлган зилзила туфайли ҳалок бўлганлар хотираси учун 27 ноябрьни мотам деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра зилзила қурбонлари сони 32 кишига етган ва 658 киши жароҳатланган. Яна 47 киши вайроналар остида чиқариб олинган. Қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Айни пайтда албанияликларга ёрдам учун қўшни мамлакатлардан қутқарувчилар ҳамда хайрия ташкилотлари етиб келган.

Панамада эса "денге" безгагидан касалланганлар сони 3600 нафардан ошди. Панама ҳукумати касалликка чалинганларнинг энг кўпи Колон провинциясида эканини айтиб, аҳолини гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишга ва касаллик ташувчи манбалардан узоқроқ бўлишга чақирмоқда. Видео: 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° туман
Валюта курси
rightuz