Му5
48

Қозоғистон Сурия ва Ироқдан ўз фуқароларини қайтармоқда

ДУНЁ 30.11.2019, 22:40
Теглар: Қозоғистон, бола
240
Қозоғистон Сурия ва Ироқдан ўз фуқароларини қайтармоқда

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, 27 ноябрь куни Ироқдан Қозоғистонга 14 нафар қозоғистонлик бола эвакуация қилинган.

“Вояга етмаган Қозоғистон фуқаролари террор фаолиятига алоқадор бўлгани учун Ироқ қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган оналари ёнида эди. Ҳужжатлаштириш жараёни ва реабилитация даври тугагач болалар қариндошларига топширилади“, дейилади Қозоғистон ТИВ баёнотида.

Вазирликнинг ноябрь ойи якунларига кўра, тақдим этган маълумотида қайд этилишича, Сурия ва Ироқдан Қозоғистонга 277 нафар киши (57 эркак, 220 аёл) ва 547 нафар бола қайтарилган.

Шунингдек, Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудида болаларни ҳисобга олмаганда 100 га яқин Қозоғистон фуқароси бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° туман
Валюта курси
rightuz