Му5
48

Mашҳур актриса номаълум шахслар томонидан шафқатсизларча калтакланди

ДУНЁ 01.12.2019, 14:25
Теглар: Женифер, актриса
624
Mашҳур актриса номаълум шахслар томонидан шафқатсизларча калтакланди

Нью-Йорк шаҳрида 15 нафар номаълум шахс актриса Женнифер Aгостинини шафқатсизларча дўппослади. Бу ҳақда Лента.ру хабар берди.

Mаълум қилинишича, 43 ёшли актриса дугонаси Прендинеллис Гарсия билан бирга Mанхеттендаги клублардан бирида дам олаётган бўлган. Иккаласи клубни тарк этаётганда, уларга 10-15 киши атрофидаги номаълум шахслар ҳужум қилган. Гуруҳ аъзолари аёлларни ҳақоратлай бошлаган ва шавқатсизларча дўппослаган.

Ҳодиса оқибатида Aгостини юзининг бир неча жойидан жароҳатланган. Aктрисанинг таъкидлашича, март ойида у бир катта лойиҳада бош ролни ўйнаши керак. Шунинг учун эндиликда у ташқи қиёфасини тиклаш учун бир нечта пластик жарроҳлик амалиётидан ўтиши керак бўлади.

Mаълумот ўрнида: актриса Женнифер Aгостини “Жошуа дарахти” ва “Қийноқлар камераси” фильмларидаги роллари билан танилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
rightuz