Му5
48

Навоийда 27 ёшли тадбиркор аёл эрини пичоқ билан бир неча марта уриб ўлдирди

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 11:05
Теглар: Аёл, Навоий, пичоқ
625
Навоийда 27 ёшли тадбиркор аёл эрини пичоқ билан бир неча марта уриб ўлдирди

Навоий вилоятида эр ва хотиннинг уруши эркакнинг ўлими билан якун топди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, 2019 йил 30 ноябрь куни соат 00.45 ларда Навоий вилояти Нурота тумани А.Темур МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл Г.Р. (тадбиркор) турмуш ўртоғи, 1988 йилда туғилган А.Т. (ишсиз) билан ўзаро жанжаллашиб қолади.

Шундан сўнг вазият янаям жиддий тус олиб, аёл ошхона пичоғги билан эрининг танасининг турли қисмларига бир неча маротаба уриб қасддан ўлдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Сурхондарё чегарасида тадбиркор аёл божхона ходимини урди

03.12.2019, 11:22

Божхона ходимига аёл киши томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.Аниқланишича, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги "Чумчуқлижар" чегара божхона...
Навоийда шоввоз пиёдани уриб ўлдирди (видео)

01.12.2019, 18:44

Навоийлик фуқаро ўзининг “Нексия” автомашинасида пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда “Марказий студия”да маълум қилинди. Аниқланишича, ҳайдовчи йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлаги бўйлаб ўнгдан чап томонга ўтиб кетаётган...
Жазони ўтаётган аёлларга нисбатан бағрикенглик ўзини оқлайдими?

01.12.2019, 17:53

Яқинда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтказилган навбатдаги очиқ суд мажлисида жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 22 нафар аёлнинг назорат тартибида берган...
Наманганда 28 ёшли аёл аввал йигит билан ўтириб ичди, сўнг уни пичоқлаб ўлдирди

29.11.2019, 18:53

Наманганда 2019 йил 27 ноябрь куни соат 03:00ларда 1991 йилда туғилган М.Қурбонова таниши У.Каримовни пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° туман
Валюта курси
rightuz