Му5
48

Энг машҳур блогернинг уйини ўғри уриб кетди

ДУНЁ 02.12.2019, 19:15
Теглар: блогер, ўғри
372
Энг машҳур блогернинг уйини ўғри уриб кетди

“Уйимизга киришиб, менинг барча қимматбаҳо нарсаларимни, заргарлик тақинчоқларимдан тортиб энг яхши кийимларимгача ҳаммасини олиб кетишибди. Уларни шу пайтгача меҳнат қилиб йиққан эдим. Ҳаммаси изсиз йўқолди”, деб ёзади у ўзининг Instagram-аккаунтида.

Ҳа, шунақа, дунёдаги энг машҳур блогер, PewDiePie тахаллуси билан танилган Феликс Чельбергнинг уйига номаълум шахслар ўғирликка тушган. The Daily Dot манбасининг ёзишича, жиноятчилар унинг турмуш ўртоғи – блогер Марция Чельберг (Бизоньин)га тегишли кўплаб буюмлар ва нарсаларни ҳам ўмариб кетишган.

Марция Чельберг булардан ташқари ҳам унинг кўплаб ажойиб ва муҳим нарсалари борлиги, ўғирланган буюмлар бор-йўғи моддий бойлик эканлигини айтса-да, барибир, рўй берган воқеадан шокда эканлигини билдирган. Ижтимоий тармоқларда эр-хотин блогерларнинг мухлислари уларга далда берадиган сўзлар ёзишмоқда.

Хусусан, улардан бири ўғриларни “чиқиндилар” деб атаган бўлса, бошқаси жуфтликка хусусий детектив ёллашни, ҳудуддаги ломбардларни текширишни тавсия қилган. Зеро, заргарлик буюмлари ва бошқа нарсаларнинг шундай жойларда сотилиши эҳтимоли катта экан.

Маълумот учун, 30 ёшли Феликс Чельберг дунёдаги таниқли YouTube-блогердир. Унинг обуначилари сони 102 миллиондан ошади. Феликс томошабинлар сони бўйича фақат Ҳиндистоннинг T-Series мусиқа корпорацияси каналидан кейинги ўринда туради. У Швед Minecraft ҳамда турли ўйинлар бўйича видеороликлари билан танилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
rightuz