Му5
48

Бош прокуратура Қибрайда заҳарланганлар юзасидан баёнот берди

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 22:54
Теглар: Қибрай, ис гази
189
Бош прокуратура Қибрайда заҳарланганлар юзасидан баёнот берди

Хабарингиз бор, интернет  тармоғида 1 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақидаги хабар тарқатилди. Бу бўйича Тергов департаментининг ҳам расмий маълумоти тақдим этилди.

Шундан сўнг «Ҳудудгазтаъминот» АЖ расмий муносабат билдириб, содир бўлган кўнгилсиз воқеа ис гази сабабли юзага келмагани маълум қилган эди.

Айни пайтда Бош прокуратура Қибрай туманидаги ис газидан заҳарланиш ҳолати юзасидан баёнот берди.  

Унга кўра, 2019 йил 01 декабрь куни Қибрай тумани тез тиббий ёрдам хизматига Алишеробод МФЙ, Эрта тонг кўчаси, 16-уйда яшовчи фуқаро Ғ.Бердиевнинг оиласи ис газидан захарланганлигини ҳақида хабар келиб тушган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, Ғ.Бердиевнинг 7 нафар оила аъзоларида “ис газидан ўткир заҳарланишнинг енгил даражаси” ташхиси ва қонларидан  9-14 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланиб, уларга токсикология бўлими томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.  

Шунингдек, фуқаро Ғ.Бердиевнинг қолган 9 нафар оила аъзоларининг қонидан 6-8 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланган бўлса-да, ўткир захарланиш ташхиси қўйилмаган.  

Барча беморларга тегишли тез-тиббий ёрдам кўрсатилган ва яшаш манзилига амбулатор даволаниш учун қайтарилган.  

Мазкур ҳолат бўйича Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Қибрайда 16 киши ис газидан заҳарланмаган экан. Асл сабаби аниқланди

02.12.2019, 16:05

Хабарингиз бор, интернет  тармоғида 1 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақидаги...
Кабоб тайёрлаш оқибатида Қаршида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди

25.11.2019, 13:06

 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига 2019 йил 25 ноябрь куни тунги соат 02.40да бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланган ҳолда...
Кеча 6 нафар одам ис газидан заҳарланди

25.11.2019, 09:35

 Кеча, 24 ноябрь куни яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.Келтирилишича, Андижон вилояти, Улуғнор...
Қибрайдаги 25-сонли боғчада болаларнинг 184 млн. сўмлик “ҳаққи”га хиёнат қилинди

21.11.2019, 14:53

Қибрай туманидаги 25-сонли болалар боғчасида озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.Бош прокуратура ҳузуридаги...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
rightuz