my5

Энг чиройли авторақам қарийб 92 миллион сўмга сотилди

ЖАМИЯТ 15.01.2020, 15:10
952
Энг чиройли авторақам қарийб 92 миллион сўмга сотилди

2019 йилда Аи-91 русумли автомобиль бензини ва унинг I-навининг нархи эркин ўрнатила бошлади. Биржа савдоларида шаклланган ҳақиқий бозор нархлари эса сотувчи корхоналар учун аукцион натижасида олинган қўшимча даромад ҳисобига ўзларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берди.

Ўтказилган биржа савдолари шаффоф тизимининг барча афзалликларини кўрсатиб берди. Хусусан янги тартиб ўрнатилган пайтдан бошлаб 2019 йил охиргача бўлган даврда Аи-91 русумли автомобиль бензининг биржадаги нархи 4,6 фоизга ва I-навли унинг нархи 12 фоизга камайди.

Нархларнинг пасайишига савдога қўйилаётган товар ҳажмларини ўсиши ва улардан эркин фойдаланиш имкониятини кўмак берди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган учрашувда алоҳида қайд этилди.

photo5258465040909053123.jpg


– 2019 йилда ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилга нисбатан 35,6 фоизга ўсиб, 43,1 трлн. сўмни ташкил этди, – дейди Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раисининг ўринбосари Ислом Иброгимов. – Бунда тузилган битимларнинг 87 фоиздан кўпи биржа савдоларига, қолган қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келган.

Ўтган йил давомида биржа савдоларида сотилаётган товарларнинг сони ва ҳажмини кўпайиши эвазига тадбиркорларнинг юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлардан эркин фойдаланиш имкониятлари янада кенгайди. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган шартномаларнинг ҳажми 2018 йилга нисбатан 31 фоизга ўсди. Жумладан, тадбиркорлар биржа орқали 13,4 триллион сўмлик товар ресурсларини харид қилишган ва 7,5 триллион сўмга тенг ўзлари ишлаб чиқарган товарларни сотган.

Ижобий ўзгаришлар биржанинг экспорт йўналишида ҳам қайд этилган. Хусусан, ўтган йилда биржа орқали экспортга сотилган товарларнинг умумий қиймати 130,8 миллион долларга етди. Бу 2018 йилга нисбатан 5,7 фоизга кўпдир. 2020 йилнинг 1 январидан юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми фақат биржа савдолари орқали экспорт қилиниши мазкур кўрсаткичларни янада кўтарилишига хизмат қилади.

photo5258465040909053130.jpg

Ўтган йили avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукцион орқали 156,1 миллиард сўмлик 36,3 мингдан зиёд чиройли авторақам сотилди. Бунда энг арзон рақамлар бир миллион сўмдан зиёд бўлса, энг қиммати 91 миллиондан ортиқ сўмга белгиланган. Бунда авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 51,1 фоизга, ҳажми бўйича – 28,3 фоизга ўсди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,3 миллион сўмни ташкил этган.

2019 йилда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталда 3,8 триллион сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачилар тежаган маблағларнинг умумий миқдори эса 805,8 миллиард сўмни ташкил этди. Тузилган битимларда кичик бизнес субъектларининг улуши 95 фоиздан ошди.

Анжуманда биржанинг 2020 йилда режалаштирилган асосий ишлар ва истиқболли лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, 1 январидан 38 та юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни фақат очиқ биржа савдолари орқали сотилиши ва бунда бозор тамойиллари тўла қўлланилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, истиқболда биржанинг ягона клиринг тизимини жорий этиш кутилмоқда. Яъни эндиликда мижозлар биржа савдолари ва онлайн аукционларида товарни сотиш ёки сотиб олишлари учун биржанинг ҳисоб-китоб клирингдаги битта ҳисобварағидан фойдаланадилар. Давлат харидлари бўйича мижозлар учун “SMS-хабарнома” бепул хизмати жорий этилмоқда. Унга кўра буюртмачилар томонидан жойлаштирилган янги буюртма тўғрисида хабар тадбиркорнинг мобиль рақамига келиб тушади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37