Му5
8

Энди барча йирик корхоналар савдо-саноат палатасига мажбурий аъзо қилиниши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 15.01.2020, 19:39
Теглар: Савдо-саноат палатаси, аъзолик
473
Энди барча йирик корхоналар савдо-саноат палатасига мажбурий аъзо қилиниши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси корхона ва компанияларнинг ташкилотга аъзо бўлишини тартибга солувчи қонунчилик меъёрларига ўзгартиш киритиш таклифи билан чиқди. 

Бу борадаги тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz. порталида кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабарига таяниб ЎзА ахборот берди.

2018 йил 9 июлда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, ҳозирда мазкур палатага аъзо бўлиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун эса мажбурий ҳисобланади. Янги қонун лойиҳасида ушбу тартибга ўзгартириш киритиш ва аъзоликни фақат кичик тадбиркорлик субъектлари учунгина ихтиёрий қилиш таклиф этилмоқда. Қолган барча корхоналар Савдо-саноат палатасига аъзо бўлиши шарт.

“Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш киритиш зарурати кўплаб йирик корхоналарнинг ушбу палатага аъзо бўлишдан бош тортишлари билан боғлиқ. Масалан, бу борада 827 мурожаат келиб тушган бўлиб, уларда йирик корхоналар, ўзларини хусусий деб оқлаганлари ҳолда мажбурий аъзолик тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган. Ушбу муаммонинг илдизлари амалдаги қонунчиликда “хусусий тадбиркорлик” деган тушунчага аниқ изоҳ йўқлиги билан ифодаланади.

Таъкидлаш жоизки, Савдо-саноат палатасига аъзо бўлувчи корхоналарга ҳуқуқий ҳимоя тақдим этилади. Улар мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, солиққа тортиш, божхона, хўжалик ҳуқуқи, қурилиш каби соҳалар бўйича бепул маслаҳатлар олади. Шунингдек, палата ўз аъзоларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини давлат судлари ва органлари, турли тадбиркорлик субъектлари, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлар жараёнида ҳам ҳимоя қилади. Бундан ташқари, у миллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарларини хорижий бозорларга, жумладан, палатанинг хорижий ваколатхоналари ва савдо уйлари орқали олиб киришга кўмаклашади.

Юқоридаги ҳужжат лойиҳалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама қилинадиган regulation.gov.uz порталида эълон қилинган бўлиб, бу ерда ҳар ким жорий йилнинг 28 январига қадар ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир ўз таклифларини киритиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz