Ташкент +4° Sat 15:03
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонлик олимлар кўмирдан ўғит ишлаб чиқаришди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.02.2015, 16:29

Тошкентдаги “Умумий ва ноорганик кимё институти” олимлари кўмир ёрдамида тупроқ унумдорлигини оширишнинг янги усулини ишлаб чиқишди. Бу ишда Ангрен конидан олинадиган кўмир ишлатилади, деб ёзади Uzbekistan Today.

Техника фанлари доктори, профессор Шафоат Намазов бундай изланишлар билан анчадан бери шуғулланиб келади, у юртимизнинг минерал ўғитлар кимё ва технологияси соҳасининг ривожланиши учун катта ҳисса қўшган.

Олим ва унинг ҳамкасблари аввал ўзлари томонидан яратилган ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган фойдали минерал ва тузларнинг самарадорлигини бир неча баробар ошириш имконини берадиган янги ўғитни яратиш устида иш олиб боришмоқда.

Айни дамда Ангрен кони қўнғир кўмири ва Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинадиган бу супер-ўғитнинг илк тажриба-саноат партиялари олинди. Ғўза, бошоқлилар, сабзавотлар ва полиз экинларида тажриба-саноат синовлари, агрокимёвий тажрибалар ўтказилди. Бу ўғитнинг самарадорлиги камёб гумуснинг фойдали хусусиятларининг ёрқин намоён бўлиши билан тушунтирилади. Айни дамда бу ўғитнинг саноатга киритилиши учун техник-иқтисодий асосланишига тайёргарлик кўриш ишлари бошланди.

“Ишлаш осон бўлмади. Бу фосфоритлар кимёвий таркиби бўйича камбағал ва қийин бойитиладиган фосфоритлардир, бироқ улар негизида ўғитлар мажмуасини яратдик. Улардан бири фосфор ва азотдан ташқари, олтингугурт ва кальцийга ҳам эга. Маҳаллий хом ашё негизида нитрофос ўғитини ишлаб чиқдик. Бу ўғит оддий аммонизацияланган суперфосфатга нисбатан ўсимликлар учун икки марта кўпроқ озиқавий моддаларни сақлайди. Тупроқнинг сифатини яхшилаш учун мўлжалланган бу органик қўшилмалар нафақат ички бозорга етказиб бериляпти, балки хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. Фосфоритларни ўзлаштиришни давом эттириб, биз яна бир неча ўғит турларини яратдик, ҳозирда улар татбиқ этиш учун тайёрланмоқда”, дейди ишланмалар муаллифи.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии