Рим шаҳрининг асосий муаммосини ҳал этишга 500 мингта мушук жалб этилади

11:52, 15 апрель

Италия пойтахти мэрлигига номзод Антонио Рацци шаҳарни каламушлардан қутқариш учун ўзига хос таклиф берди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Каламушларга қарши курашиш учун мушуклар жалб этилади. Зараркунандаларни ўлдириш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар пулига эса мушуклар эгаларига пул тўланади. Рим шаҳрини кемирувчилардан тозалаш сиёсатчининг сайлов олди дастурларидан бири бўлди. Раццининг айтишича, ғоя амалга тадбиқ этилиши учун 500 мингта мушук керак бўлади.

Мутахасисларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳозирги кунда шаҳарда 6 миллионта сичқон ва каламушлар  яшайди. Улар Рим аҳолисидан ҳам икки баравар кўпроқ. Маҳаллий ҳукумат вакиллари зараркунандаларга қарши кураш самара бермаётганини айтиб ўтган.

Рим шаҳри азалдан кемирувчилар ҳужумидан азият чеккан. Бироқ сўнгги пайтларда улар ўтказилаётган дезинфекция ишларига қарамай тез кўпаймоқда. 

Рим шаҳридаги кемирувчилардан холи ягона ҳудуд – Аржентино Форуми майдони ҳисобланади. Бу ерда яшайдиган ўнлаб дайди мушуклар каламушлар кўпайишига имкон бермайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!