Месси ва Роналду Олимпиада ўйинларида иштирок этмаслиги маълум бўлди

12:03, 15 апрель

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ҳамда Аргентина термаси ҳужумчиси Лионель Месси Бразилияда бўлиб ўтадиган Рио-2016 ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда

Қуръа натижаларига кўра, Португалия ва Аргентина "D" гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳдан, шунингдек, Жазоир ва Гондурас жой олган. Аксарият футбол мухлислари Аргентина ва Португалия етакчиларини мазкур турнирдаги рақобатини кузатиш истагида бўлган. Аммо улар иштирок этмайдиган бўлди.  

Маълумот учун, регламентга мувофиқ терма жамоалар уч нафар 23 ёшдан юқори бўлган футболчини таркибга жалб этишлари мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!