Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига Captiva автомобили иштирокида антиқа табрик йўлланди(Фото)

12:13, 15 апрель

"Камолот"нинг Наманган вилояти Кенгаши Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги билан антиқа усулда табриклади, деб ёзади “Uz24.uz”. 

Кенгашнинг Facebook’даги саҳифасида чоп этилган фотосуратда қора рангли 10 та Captiva автомобили ёрдамида 25 рақами юзага келтирилганини кўриш мумкин.

2016 йил 31 август куни Ўзбекистон мустақилликка эришганига 25 йил тўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!