Таронаси мобил телефон рингтонига энг кўп юкланган хонандалар номи эълон қилинди

12:15, 15 апрель

Beeline алоқа оператори “Менинг мусиқам” хизмати рингтонларининг ТОП-10 талигини тақдим этади.

Мазкур рейтингда хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Бинафша” таронаси етакчилик қилди. Рўйхатдаги учликдан Шаҳруз Абадия, Шоҳруҳлар ҳам ўрин эгаллади. Шунингдек таронаси энг кўп юкланиб олинаётган хонандалар рўйхатига Милена Мадмусаева, Озода Саидзода, Вера Брежнева, Тимати, Севинч Мўминова каби хонандалар ҳам кирган. 

“Менинг мусиқам” хизмати 2007 йил июн ойида ишга туширилган. У қўнғироқ қилаётган абонент учун стандарт уланиш сигналини оммавий мусиқа, ҳазил ёки ғаройиб товуш билан алмаштириш имконини беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!