Мэрилин Монронинг машҳур фильмлардаги либослари аукционга қўйилди

14:33, 15 апрель

Марҳум Голливуд актрисаси Мэрилин Монронинг барчага бирдек таниқли либослари сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Актрисанинг шахсий коллекциясидаги кўйлакларнинг баҳоси 3 миллион долларга баҳоланмоқда. 

Тўпламдан “Жазда фақат қизлар”, “Автобус бекати” фильмларида актриса кийган кўйлаклар, заргарлик буюмлари ва бошқа шахсий буюмлар ўрин олган.  Актрисанинг кўйлаклари сотуви билан Julien's Auctions аукцион уйи шуғулланади.

Монронинг энг сўнгги фильми “Нимадир юз бериши керак”да кийган кўйлаги ҳам аввалроқ сотувга қўйилган эди.

Мэрилин Монро ҳаёт бўлганида 90 ёшга кирган бўлар эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!