Мария Шарапова Франция очиқ чемпионатида қатнашмайди

14:39, 15 апрель

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Францияда ўтказиладиган иккинчи тур Катта дублға очиқ чемпионатида қатнашмайдиган бўлди. У мусобақадаги талабгорлар  рўйхатидан ўчирилган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Мария Шарапова мусобақалардан 1 январдан бошлаб тақиқланган милдронат препаратини қабул қилганлиги учун четлатилган, у охирги хулосани кутмоқда. Хулоса натижаси тахминан май ойининг охирларида маълум бўлади. Шарапова ўн йилдан бери милдронат препаратини қабул қилиб келганлигини, аммо унинг допинг эканлигини билмаганлигини тан олди. Австралияда ўтказилган очиқ чемпионат даврида, январь ойида спортчининг қонидан намуна олинган.

Чоршанба куни Бутунжаҳон антидопинг агентлиги мелдронат препарати бўйича чиқарилган қонунга ўзгартиришлар киритди. Бундан сал илгари Россия теннис федерацияси президенти Шамиль Тарпиўев Шарапова батамом оқланишини маълум қилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!