КХДРнинг Ким Ир Сеннинг туғилган кунида баллистик ракетани учириши муваффақиятсиз кечди

16:08, 15 апрель

КХДР Ким Ир Сеннинг туғилган кунида илк марта “Мусудан” баллистик ракетани учирди. Бу ҳақда “Медуза” хабар бермоқда

Жанубий Кореялик ҳарбийларнинг маълум қилишича, ракета учирилгандан сўнг у нормаль траекториясидан четга чиқиб кетган. АҚШ мудофаа вазирлиги ракета учирилиши муваффақиятсиз амалга оширилганини таъкидлади.

“Мусудан”—КХДРнинг ўртача узоқликка мўлжалланган биринчи ракетаси. У назарий жиҳатдан Американинг Гуам оролигача ҳарбий зарба бериши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!