Азиз Ражабий: “Рафиқам билан у туғилган туғруқхонада танишганмиз”

16:12, 15 апрель

Хонанда Азиз Ражабий ўз рафиқаси Дурдона Ражабова билан қандай танишганини сўзлаб берди. 

“Дурдона билан биз қариндош эканлигимизни яқинларимиздан бошқа ҳеч ким билмаса керак. У туғилганида ойим ва акаларим билан бирга туғруқхонага борганмиз. Ўшанда келинойим Дурдонани кўтариб, ойнадан кўрсатган. Мен ўшанда етти ёшда эдим”,—дейди хонанда. 

“Дурдона тоғамнинг қизи. Дадам биз туғилганимиздан бошлаб ҳар бир лаҳзани суратга олиб қўйишни ёқтирардилар. Биз болаликда деярли бирга ўйнаб катта бўлганмиз. Дурдонани ёшлигимдаёқ ўз синглимдек кўриб, ҳурмат қилардим. Вояга етган пайтларида тўсатдан тоғам оламдан ўтиб қолди. Шундан сўнг унга акадек ғамхўрлик қилиб, бегона кўзлардан қизғанар, ўзимча унга мос куёвларни кўз остимга олиб юрардим. Кейинчалик уйланадиган пайтим келиб, онам: ‘Ўғлим Дурдонани келин қилсак, нима дейсан?’ деб маслаҳат сўрадилар. Мен учун бу кутилмаган таклиф бўлди-ю, лекин хурсанд бўлганман”,—дея ҳикоя қилди Азиз Ражабий ўз севги тарихини. 

Манба: “Сабо” газетаси.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!