9 балли зилзила кучини ҳис этиш ва смартфон ютиб олиш имконияти пайдо бўлди

16:52, 15 апрель

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги смартфон ютиб олиш, 9 баллгача бўлган эр ости силкинишлари кучини ҳис этиш ва зилзила табиати ҳақида билимга эга бўлиш имкониятини яратди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури Сизларни зилзила шароитида тўғри ҳаракат қилиш борасидаги энг яхши билимлар танловида иштирок этишга таклиф қилади.

Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:

1) Қуйидаги ҳаволага ўтинг ва зилзилагача, зилзила вақтида ва ундан кейин ўзингизни қандай тутиш қоидалари билан танишинг.
2) 2016 йилнинг 20 апрел куни соат 16:00гача зилзила вақтида уйда, ишхонада, мактабда, кўчада ва бошқа шароитларда қандай ҳаракат қилишингиз ҳақида бизга ёзиб юборинг. Хатти-ҳаракатларингиз намунасини, маълумотларингизни (Фамилия, исм, отангизни исми,яшаш манзили, алоқа телефони) кўрсатган ҳолда, қуйидаги электрон манзилга йўлланг tanlov@fvv.uz.

Тўғри жавоб берганлар орасидан қуръа ташлаш йўли билан 20 нафар иштирокчи танлаб олинади, улар:

А) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтининг Зилзилаларни симуляция қилиш марказига ташриф буюришади ва у ерда сейсмология ривожининг тарихи ҳақида барча маълумотларга эга бўлишади;
Б) экспозиция билан танишадилар, 1966 йилги Тошкент зилзиласи ва сайёранинг бошқа нуқталарида юз берган бошқа йирик зилзилалар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни оладилар;
В) махсус жиҳозланган зилзилалар симуляторида 9 балли ер ости силкиниши кучини ҳис қиладилар;
Г) бош соврин – смартфонга эга бўладилар!

Зилзилалар тарихи оламига мароқли саёҳат қилишни ҳоҳловчилардан хатлар 20 апрел соат 16.00гача қабул қилинади.

Жорий йилнинг 21 апрел куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида танлаб олинган иштирокчилар рўйхати жойлаштирилади.
Мукофотларни топшириш ва экскурсия шанба, 23 апрел куни бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!