Японияда яна ер силкиниши оқибатида 11 киши қурбон бўлди

11:34, 16 апрель

Япониянинг жануби-ғарбида 16  апрель куни кечаси навбатдаги ер силкиниши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 760 киши турли даражадаги тан жароҳати олган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Минамо-Асо қишлоғида жойлашган Токай университетининг қишлоқ хўжалик факультетининг икки қаватли ётоқхонаси зилзила оқибатида вайрон бўлиб, биринчи қаватни иккинчи қават тўлиқ босиб қолган. Вертолётдан олинган съёмкада бино худди бир қаватли бинога ўхшаб қолган. Иккинчи қаватнинг томига зарар етмаган, у чўкиб бир қаватли бино ҳолига келиб қолган. Вайроналар тагида 11 киши қолиб кетган. Қутқарув ишлари олиб борилмоқда.  

АҚШ геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 7 баллни ташкил этган. Зилзила эпицентри Кумамото шаҳридан 1 километр узоқликдаги Кюсю оролида бўлган. Бундан илгари 15 март куни ҳам айнан шу ерда 7,1 балли зилзила қайд этилган эди. 

Кумамото шаҳридан 44 минг киши эвакуация қилинган, 10 минглаб одамлар сувсиз, электр қувватисиз қолган.

14 апрель куни ҳум Кумамотода 6,4 балли ер қимирлаши қайд этилиб, 9 киши ҳалок бўлган, мингдан ортиқ одам тан жароҳати олган, уйлар вайронага айланиб, ёнғин чиққан эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!