Ставрополда полициячилар билан бўлган отишмада икки жангари йўқ қилинди

11:36, 16 апрель

Россиянинг Ставрополь ўлкасида федерал куч ходимлари билан бўлган отишмада икки жангари йўқ қилинди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа Ставрополь ўлкасининг Курск туманида рўй берди. Серноводское номли аҳоли яшайдиган пунктдан тўрт километр узоқликда жойлашган автойўлда полициячилар Lada Priora автомобилини тўхтатишга уринган. Аммо автомобилда ўтирган шахслар полициячиларга қарата Калашников автомати ва Макаров пистолетидан ўт очган. Полициячилар ва жангарилар ўртасида отишма бошланиб кетган, оқибатда икки жангари ҳалок бўлган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ва сапёрлар иш олиб бормоқда. Жангариларнинг шахси аниқланган, улар Астемир Бесленеев ва Рашид Устархановлар эканлиги маълум бўлган. 

“Отишма вақтида полициячиларга, тинч аҳолига тан жароҳати етказилмаган”, – деб маълумот берди ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!